Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди
1378
Мамлакатимизда саноат ва ишлаб чиқариш ҳажмини орттириш мақсадида тадбиркорлик субъектлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди

Ташқи савдо айланмасида иштирок этаётган товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштирувида яратилаётган енгиллик ва имтиёзлар, божхона қонунчилигида қабул қилинган янги меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти билан тадбиркорлик субъектларини яқиндан таништириш, шунингдек, уларнинг фаолиятида учраётган муаммо ва тўсиқларни “корхонабай” ўрганиш, амалий кўмак ва ҳуқуқий тавсиялар бериш мақсадида “Қўнғирот” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан Қонликўл туманида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари билан туманнинг ўзида сайёр учрашув ўтказилди.      

Учрашувда тадбиркорлик субъектлари божхона ходимларидан ўзларини қизиқтирган чет давлатдан наслли қорамолларни импорт қилиш тартиби ва ушбу жараёнда ундириладиган божхона тўловлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари экспорти бўйича саволларига тўлиқ жавоб олишди.

Шунингдек, ип-калава маҳсулотларининг ҳар бир килограми учун ундирилаётган 0,01 АҚШ долларига тенг бўлган йиғим бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилишини сўраган тадбиркорлик субъектига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4453-сон Қарорининг 2-банди “б” кичик бандига кўра, Ўзбекистонда енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан — 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан — 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланганлиги тўғрисида батафсил тушунтирилди.

Тадбиркорлик субъектларига амалий кўмак ва ҳуқуқий маслаҳат бериш, мавжуд муаммо ва сунъий тўсиқларни жойига чиққан ҳолда бартараф этишга қаратилган бу каби учрашувлар барча туманлар кесимида фаол давом эттирилмоқда.

 

 

 

5.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг