Хусусан, “Навоий” аэропорти чегара божхона пости ходимлари йўловчиларга божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш тартиби, маданий бойликларни олиб кириш ва олиб чиқиш, божхона соҳасида қабул қилинган янги норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ноқонуний товарлар олиб ўтилганда жавобгарлик масаласи тўғрисида тарғибот ишларини олиб боришмоқда.
Бундан кўзланган мақсад аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олишдир. Божхоначилар томонидан олиб борилаётган тушунтириш ишлари самара бериб, йўловчилар маҳалла-куйда, қўни-қўшнилар даврасида божхона қонунчилиги тўғрисидаги ахборотларни етказишади.
Бу эса ўз-ўзидан ҳуқуқбузарлик ҳолатлари сонини камайишига хизмат қилади.
5.06.2021