Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари саховатли ишга қўл уришди
1190
Муҳтож, оғир аҳволдаги беморлар учун ҳар бир имконияти бор инсонларнинг қўлидан келадиган ёрдам – саховат кўрсатиб донорлик қилишдир. Бундай олийжаноблик, жамиятимиз кишилари орасида инсонпарварлик ва меҳр-мурувватни нечоғлик қадрли эканини кўрсатиб беради.
Божхона ходимлари саховатли ишга қўл уришди

Донорликни ривожлантириш, беморларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Бухоро вилоят божхона бошқармаси ходимлари “Донорлик куни” тадбирини ўтказиш учун Бухоро шаҳар қон қуйиш марказига ташриф буюришди. Марказда ходимлар қон топшириб, муҳтож оилаларга, беморларга ёрдам қилиш билан бир қаторда, “Б”, “C” вирусли гепатитлари, ОИТС, сфилис, бруселлоз каби касалликларига ҳам текширувлардан ўтишди. Кимлар учундир арзимас нарса бўлиб туюлган донорлик орқали қон топшириш, эртага кимнингдир ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Бу каби тадбирларнинг тез-тез ўтказилиши  халқимиз саломатлигини доимий назорат қилиш ва касалликларни ўз вақида аниқлаб, бартараф қилиш учун муносиб чора бўлиб хизмат қилади.

 

4.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг