Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинмоқда
1431
Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг талаб ва таклифларини ўрганиш, уларнинг муаммоларини имкон даражасида жойида ҳал этиш божхона органларининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.
Тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил қилинмоқда

Хусусан, Наманган шаҳрида фаолият юритаётган “Люкс Плюс Сервис” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан сайёр учрашув ташкил этилди.

Ушбу корхона ўз фаолиятини 2005 йилда бошлаган. Корхонанинг асосий фаолият тури эркаклар учун костюм-шим ва оёқ кийимларини ишлаб чиқаришдан иборат. Ҳозирги кунда корхонада энг илғор замонавий Туркия, Германия ва Хитой каби давлатлардан келтирилган ускуна ва технологиялардан фойдаланилган ҳолда иш юритилиб келинмоқда.

240 га яқин ишчи ходимларга эга бўлган ушбу корхона 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 850 минг АҚШ долларлик маҳсулотларни қўшни мамлакатларга экспорт қилган. Корхона томонидан келгусида Европанинг бир қатор давлатлари билан экспорт шартномалари тузиш режалаштирилган.

Учрашув давомида  божхоначилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 февралдаги “Божхона аудитини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 101-сон қарори талаблари билан таништириб ўтилди.

Шунингдек, тадбир давомида “Люкс Плюс Сервис” масъулияти чекланган жамияти вакилларига товарларни “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига расмийлаштирув тартиб таомиллари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Учрашув якунида  Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли
11-08 ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамлари эслатиб ўтилди.

 

4.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг