Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар инвестицион лойиҳалар билан яқиндан танишишди
1036
Тадбиркорларга сифатли хизмат кўрсатиш, ҳуқуқий маслаҳат бериш, уларга тўсиқ бўлаётган муаммоларни “мижозбай” ўрганиш мақсадида, Навоий вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар инвестицион лойиҳалар билан яқиндан танишишди

Фаол инвестиция сиёсати барқарор иқтисодий тараққиётга эришишнинг энг муҳим шартларидан биридир. Ишчи гуруҳ Туркия давлатининг “Deha Tech” ташкилоти томонидан АО «Qizilqumsement» ҳудудида  1 суткада 5500 тонна цемент маҳсулотини ишлаб чиқарадиган завод қурилиши жараёни билан яқиндан танишишди. Ҳозирги кунда заводда 500 га яқин ишчи ишлайди. Завод 112 миллион евро инвестиция асосида ташкил этилаяпти. Завод ҳудудида ишчилар учун барча шарт-шароитлар, хавфсизлик қоидалари яратилган. Заводда қурилиш ишлари 2022 йилнинг 1 чорагида қуриб битказилади.

Шунингдек, божхона соҳасида сўнгги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатлар юзасидан ҳам чет эллик инвесторларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бу каби ўтказилаётган тадбирларнинг барчаси мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш пировардида, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, бугунги кунидан рози бўлиб, эртанги кунига янада катта ишонч пайдо бўлишига хизмат қилади.

4.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг