Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кўзланган мақсадларга яхши ҳосил ва сифатли қайта ишлаш орқали эришилади
1015
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва фаолият юритишида амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Кўзланган мақсадларга яхши ҳосил ва сифатли қайта ишлаш орқали эришилади

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари вилоят бўйлаб тадбиркорлар ҳузурига уюштирилаётган ташрифларда ҳам айнан мавжуд муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда божхонада яратилган қулайликларни тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мазкур йўналишда тузилган Ишчи гуруҳнинг навбатдаги ташрифи Касби туманида жойлашган “Indorama Agro” хорижий корхонасида ўтказилиб, корхона вакилларига божхона соҳасига оид мавзуларда тушунтиришлар берилди.

Маълумки, мамлакатимиз аграр тармоғида пахта, ғалла ва бошқа маҳсулотларни етиштиришни кластер шаклига босқичма-босқич ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Воҳамизда фаолиятини яқинда бошлаган “Indorama  Agro” хорижий корхонаси мамлакатимизда етакчи пахта тўқимачилик кластерларидан бири ҳисобланади. Компания янги технологиялар, замонавий дехқончилик усулларини жорий этишда етакчи саналади.

Бу борада замонавий пахта тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун корхонага вилоятимизнинг Касби ва Нишон туманларидан 23,6 минг гектар ер майдони ажратилган.

- Мен “Indorama  Agro” хорижий корхонасининг вилоятдаги масъул раҳбари лавозимида иш олиб бораман, – дейди корхонанинг вилоятдаги вакили Деврат Синх, – Мамлакатингизга келганимга бир неча йиллар бўлди, олдимизга қўйган юксак мақсадларга эришишимиз учун пахта, ғалла ва бошқа экинларни экиш бўйича янги тизимни ташкил этишда ишлар олиб боряпмиз. Сиз кўриб турган мана бу пахта тозалаш заводи ўтган йилнинг декабрь ойида ишга тушди. Замонавий пахта тозалаш заводи биз учун катта сармоя ҳисобланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтган йили корхона таъминоти учун ажратилган майдонлардан юқори хосил олинди. Янги корхонада кунига 500 тонна пахта толаси қайта ишланмоқда. Асосийси, маҳаллий аҳолининг 300 нафари меҳнат қилмоқда. Ишчиларга барча қулайликлар яратилган.          

Дарҳақиқат, бугунги кунга қадар компания янги қишлоқ хўжалиги технологиялари, замонавий пахтани қайта ишлаш заводини қуриш бўйича инвестицияларни жалб этмоқда.

Чет давлатлардан импорт асосида келтирилаётган технологик ускуналар ва зарур эхтиёт қисмлар “Қарши тола” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан божхонада яратилган қулайлик ва имтиёзлар бўйича тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказиб берилмоқда.

4.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг