Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Боланинг бегонаси бўлмайди
1164
“Бир болага етти маҳалла ота-она деб бежизга айтишмаган. Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди болажон халқимизнинг ардоғидаги кўз-у қорачиғидир.
Боланинг бегонаси бўлмайди

Aйниқса, меҳрибонлик уйида тарбия олаётган давлат қарамоғидаги вояга етмаган болаларга ҳозирда диққат эътибор, ғамхўрлик жуда кучли. Худди шу ғамхўрлик намунаси сифатида Бухоро вилоят божхона бошқармаси ходимлари Бухоро шаҳрида жойлашган 32-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан қизиқарли учрашув ўтказдилар. Учрашув давомида болажонлар билан суҳбат уюштирилиб, уларнинг қизиқишлари, мақсадлари тингланди. Мактабни битирган ёшларга олий таълим муассасаларига киришда талаб этиладиган ҳужжатлар ҳақида ва улар учун мавжуд имтиёзлар ҳақида тушунчалар берилди, қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди. Қувноқ шартлар бажарилиб, уларнинг иқтидорлари синовдан ўтказилди. Бундан ташқари Ватанни мадҳ этувчи шеърлари билан чиқиш қилган ёшларга эсдалик совғалар улашилди. Бу каби тадбирларнинг тез-тез ўтказилиши ёшларнинг келажакда тўғри йўл танлашлари, юрт равнақи учун ҳақиқий фидойи фарзанд бўлиб етишишлари учун таянч бўлади деб умид қиламиз.

4.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг