14 июнь “Бутунжаҳон донорлар куни” муносабати билан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда “Донорлар куни” ташкил этилди.
Мазкур тадбир давомида, Республика қон қуйиш марказининг масъул ходимлари томонидан божхоначиларга инсон танасидан қон олишнинг мақсади ва аҳамияти, олинган қонларнинг кимларга ишлатилиши тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.
Шундан сўнг, божхона ходимлари ўзларининг ихтиёрлари билан мазкур тадбирда уюшқоқлик билан иштирок этишиб, мазкур соҳа фаолиятини самарадорлигини оширишга ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшдилар.
Мазкур тадбирда фаол иштирок этган ходимларга ва тадбир ташкилотчиларига Республика қон қуйиш маркази ходимлари томонидан миннатдорчилик билдирилди.
4.06.2021