Хусусан, ушбу йўналиш бўйлаб хориждан учиб келган фуқаро И.И.га тегишли бўлган юкларнинг сканер қурилмаси орқали олинган тасвирлари «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости инспекторларида шубҳа уйғотди. Ўрнатилган тартибда ўтказилган божхона кўриги эса ушбу шубҳалар асосли эканлигини тасдиқлади. Яъни кўрик натижасида юклар орасидаги моноблок компьютер ичига, божхона назоратидан яшириш мақсадида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра қиймати тахминан 50 000 000 сўмга тенг бўлган 250 дона компьютер оператив хотиралари жойлаштирилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3.06.2021