Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Бухоро” ТИФ божхона постида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун сайёр учрашув ўтказилди. Тадбирда Бухоро вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Қ.Хайдаров сўзга чиқиб, тадбиркорларга уларни қийнаётган муаммоли масалалар ёки коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни ҳал этишда таклифлари бўлса, йиғилиш давомида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича фикрларини билдирди.
Йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган моддалар бўйича 210-модда (пора олиш ); 211-модда (пора бериш); 212-модда (пора олишда ва беришда воситачилик қилиш) каби бўйича тушунтиришлар берилди.
Учрашув давомида вилоят божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари учун аноним сўровнома ўтказилди ва ходимларнинг коррупцияга қандай муносабатда эканлиги текшириб кўрилди.
Шунингдек, учрашув давомида “Бухоро” ТИФ божхона пости ходимларини хизмат вазифаларини олиб бориш жараёнида ҳалол, пок, виждонан, ватанга садоқат билан сидқидилдан хизматни олиб боришлари, божхона органларига қонунларда белгиланган вазифалар, ҳуқуқлар ва мажбуриятларга қатъий риоя қилиши, божхона назорати, расмийлаштируви ва кўригини белгиланган тартибда синчковлик билан амалга ошириш, амалдаги қонунчиликка тўлиқ риоя қилиб, хизмат ваколатларини суистеъмол қилмаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, уларни сарсон қилмаслик ва ҳақ-ҳуқуқларини поймол қилмаслик, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўқиб-ўрганиб, доимий равишда билим савияларини ошириб боришлари, коррупция, тамагирлик каби салбий иллатларга йўл қўймаслик кераклиги тўғрисида уқтирди.
Тадбир якунида, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан ДБҚнинг қисқа 1108 ишонч телефонлари ёки вилоят божхона бошқармасининг +99865-221-61-00 ва +99865-221-65-00 ишонч телефонлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.
3.06.2021