Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автоулов юкхонасига нима яширилган эди?
1116
Мўмай даромад ортидан қувиш инсонни жиноятга етаклайди. Шу ўринда ҳар қандай қонунбузарлик учун жазо муқаррарлигини англаб етиш муҳим аҳамиятга эга.
Автоулов юкхонасига нима яширилган эди?

Ана шундай ўз хисобига адашганларнинг бири, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига “VOLVO FH” русумли автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган хориж фуқароси А.И.нинг автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, автоулов юкхона қисмида оғзаки сўровда айтилмаган ҳамда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати қарийб 29 миллион сўмлик 4 дона  асфалт ётқизиш техникаси учун мўлжалланган бошқарув пултини юртимизга олиб ўтаётганлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига кириб келган Ўзбекистон фукароси М.Р. бошкарувидаги бўлган “DAF FT XF 105” русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, автотранспорт воситаси ҳайдовчининг кабинасидаги ётоқхона остида, хуфёна қути ясаган холда жойлаштирилган ва тиркаманинг юкхонаси ичидаги, хуфёна ясалган жойга, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 95 450 млн сўмлик  жами 26 дона ноутбуклар борлиги аниқланди.  

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

2.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг