Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кийим кечакларни ноқонуний олиб кирилиши олди олинди
1105
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Кийим кечакларни ноқонуний олиб кирилиши олди олинди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида чегара олди ҳудудида харакатланаётган фуқаро Ю.Р. бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 60  миллион сўмлик
430 дона аёллар кийимлари ҳамда 3360 дона эркаклар бош кийимлари  борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

 

 

2.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг