Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатлардан “тушириб қолдирилган” товарлар фош этилди
1099
Божхона ходимлари томонидан товар-моддий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний тарзда олиб ўтилишига, пировардида, “яширин иқтисодиёт”нинг илдиз отишига қарши тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатлардан “тушириб қолдирилган” товарлар фош этилди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига қўшни давлатдан фуқаро А.Д бошқарувида кириб келган “DAF” русумли юк транспорт воситаси “Хавфни бошқариш” ААТ дастури орқали автоматик тарзда “қизил” йўлакка йўналтирилди ва мазкур автотранспорт воситасига нисбатан божхона кўриги тайинланди.

Кўрик натижасида, юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, божхона тўловларидан қочиш мақсадида ҳужжатлардан “тушириб қолдирилган” 47 кг. оғирликдаги дастлабки сўровга кўра қиймати 103,4 миллион сўмга тенг бўлган   “Honeymoon 10 Lu” номли гиёҳли табиий асал маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг