Шунга қарамай, жисмоний шахслар томонидан бу турдаги қурилмаларни божхона назоратидан яширинча олиб киришга уринишлар кўзга ташланмоқда. Ана шундай ҳолат “Самарқанд аэропорти” чегара божхона постида аниқланди.
“Домодедово-Самарқанд” йўналишида Самарқанд халқаро аэропортига учиб келган фуқаро П.С. “яшил йўлак”дан ҳаракатланаётганда божхоначилар ва холислар иштирокида унга тегишли бўлган багаж сумкасини кўздан кечиришди.
Божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган хорижда ишлаб чиқарилган қиймати 600 000 сўмлик 1 дона “DJI DRONE” номли учувчисиз учиш аппарати яширилгани фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
2.06.2021