Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати ўз вақтида фош этилди.
Тадбир давомида, Қибрай тумани ҳудудида фуқаро У.Қ. томонидан 19 дона қутида умумий қиймати 380 миллион сўмлик жами 190 000 дона тиббиёт воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2.06.2021