Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати ўз вақтида фош этилди.
Олинган тезкор маълумотларга асосан, муқаддам Республикамиз ҳудудига божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали олиб ўтилиб, Асака - Шаҳрихон йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган фуқаро М.И бошқарувидаги “Исузу” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш натижасида автотранспорт воситаси юкхонасида сифат сертификатини ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, чет элда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2013 йил 13 майдаги 127-сон қарорига мувофиқ маркировка қилинмаган, ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилувчи қиймати 210 млн. сўмлик кимёвий воситалар мавжуд эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
2.06.2021