Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Президент топшириғи ижроси таъминланди: Қувасойнинг “Гулистон” маҳалласидаги ташландиқ ўйингоҳ замонавий спорт мажмуасига айланди
1169
Бугун Қувасой ёшларининг юзу кўзида кўтаринки кайфият, эртанги кунга ишонч ва бугунги ҳаётидан мамнунлик акс этган. Боиси оддий – Президентимиз қайсики вилоятга бормасин, ўша ҳудудда ислоҳотларнинг янада жадаллашувига, ташаббус ва бунёдкорлик шиддатига шиддат қўшмоқда.
Президент топшириғи ижроси таъминланди: Қувасойнинг “Гулистон” маҳалласидаги ташландиқ ўйингоҳ замонавий спорт мажмуасига айланди

Мамлакатимизда Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг бири бу ёшларни спорт турларига кенг жалб этишдан иборатдир. Ёшларни спорт турларига жалб этишда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш асосий вазифалардан ҳисобланади.

Президентимизнинг 2021 йил февраль ойида Фарғона вилоятига ташрифидан сўнг божхона органларига Қувасой  шаҳри “Гулистон” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп йиллар давомида қаровсиз қолиб, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келиб қолган футбол майдонини замон талабларига мос равишда реконструкция қилиш юзасидан топшириқлари берилган эди. Ўтган қисқа фурсатда мазкур футбол майдонида олиб борилган қурилиш монтаж ишлари натижасида тубдан янги қиёфа касб этди. Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали очилиш маросими давлатимиз мадҳияси садолари остида бошланди.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими, Фарғона вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, Қувасой шаҳар ҳокимлиги, ёш спортчилар ва футбол майдони қурилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган қурувчилар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Президентимиз томонидан мамлакатимизда спортни ривожлантиришга, ёшларни спорт турларига жалб этиш, янги спорт иншоотларини қуриш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда спорт анжомлари билан таъминлаш бўйича кўрсатилаётган ғамхўрликларига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Юртимиз бўйлаб спорт соҳасида амалга оширилаётган бундай ислоҳотлар келажакда албатта ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмай қолмайди.

Замонавий талабларга мос равишда реконструкция қилинган футбол майдонининг очилиш маросими 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига тўғри келгани ҳам қувонарлидир. Маҳалла нуронийлари ва мутасаддилар томонидан ушбу футбол майдонига “Ёшлар футбол ўйингоҳи” номи берилгани ҳам ўзига хос рамзийликка эга.

Сўнгги даврда бешта муҳим ташаббус доирасида оммавий спортни ривожлантирилаётгани, “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил декабрдаги алоҳида қарорлари натижасида юртимизда футбол янги босқичга кўтарилди. Бунда ҳаваскор футболни ривожлантириш ўзига хос ўрин тутади.

Бугунги замонавий талабларга мос равишда реконструкция қилинган футбол майдонида яратилган шароитлар шу ҳудудда яшайдиган аҳолининг спорт билан ҳамнафас бўлиб яшашларига имконият яратиб беради.

Янги ўйингоҳда 400 га яқин томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган ўриндиқлар, югуриш йўлакчалари, замонавий кийиниш хоналари мавжуд бўлиб, тунги ёритиш тизими ҳам ўрнатилган. Буларнинг бари юртимизда спортни ривожланишига ва халқимиз орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.

1.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг