Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юртнинг бахтли болалари
1198
1-июнь “Халқаро болалар куни” муносабати билан Бухоро вилоят божхона бошқармаси томонидан божхона ходимларнинг фарзандлари учун “Юртнинг бахтли болалари” деб номланган катта байрам тадбири ташкил этилди.
Юртнинг бахтли болалари

Юртимизнинг эртанги эгаларига бўлган юксак эътибор тариқасида ташкил этилган байрам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Бир-биридан қизиқарли шартларга бой тадбир давомида болажонларнинг ҳам жисмонан, ҳам маънан етук экани яққол намоён бўлди. Ҳар бир болажонларга эсдалик совғалар тақдим этилди. Байрам тадбири қувноқ куй-қўшиқлар садоси остидаги рақсларга уланиб кетди. Болалар кўзларидаги завқ-у шавқни кўриб, божхоначиларнинг диллари чуқур ғурур ва ифтихорга тўлди. Юртимиз ривожи учун беминнат хизмат қилиб келаётган ходимларнинг оиласига, фарзандларига эътибор сифатида ўтказилган бу тадбир уларнинг янада ғайратга тўлиб ишлашлари учун туртки бўлди.

1.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг