Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, мамлакат барқарордир
1154
Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув даврида Ўзбекистон ўз истиқболи ва келажагини оилани ривожлантириш, уни эъзозлашда, деб билаётгани анъанавий қадриятларимизни янада бойитган ҳолда замонавий, намунали ва фаровон оилани барпо этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганида ҳам яққол намоён бўлмоқда.
Оила соғлом экан, жамият мустаҳкам,  мамлакат барқарордир

Шу боисдан, бугун Навоий вилояти Бошқарма бошқармасида “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида Навоий вилояти маҳалла ва оилани кўллаб-кўвватлаш бошқармаси бош мутахасиси Л.Ҳайдаровна ўз маърузасида, ҳар қайси даврда, ҳар қайси мамлакат тарақққиёти йўлида жамиятнинг муҳим ва ҳал қилувчи кучи - оилани моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш муҳим вазифалардан бири бўлиб келганлиги, шу маънода, мамлакатимизда мустақил демократик тараққиёт йилларида давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва раҳнамолигида Асосий Қонунимизда мустаҳкамланган оиланинг жамиятимизнинг муҳим буғини сифатида тутган ўрни ҳамда ролини оширишга қаратилган кенг қамровли дастурий аҳамиятга эга ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтди.    

Қизғин мунозаралар ва савол-жавобларга  бой холда ўтган ушбу маьнавий-маьрифий тадбир иштирокчиларга оилада соғлом маънавий муҳит, оила аъзоларида ўзаро ҳурмат-эҳтиром руҳини яратиш, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларимизни сақлаб қолиш, ёшларимиз онгига соғлом турмуш тарзини сингдириш асосий вазифамиз бўлиб қолиши лозимлиги тушунтириб ўтилди.

1.06.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг