Тадбир бошқарма ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қашқадарё вилояти қон хизмати маркази билан ҳамкорликда марказ шифокорлари иштирокида бошқарма ходимлари ўз ихтиёрлари билан қон ва унинг компонентларига муҳтожлар учун қон топширишди.
Бизга маълумки, инсонлар доимо яхшиликлар қилишга интилиб яшайдилар. Амалга оширилаётган бу каби хайрли амаллар кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак бўлаётган бўлса, инсон учун бундан ортиқ бахт йўқдир.
Шундай экан, биз донорларни беғараз ёрдам кўрсатувчи эзгу-ниятли инсонлар дейишимиз мумкин. Сабаби улар қонга муҳтож минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолади.
31.05.2021