Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада бокс бўйича вилоят ҳокими кубоги очиқ чемпионати бўлиб ўтди
2420
Мамлакатимизда ёшларнинг боксга бўлган оммавий қизиқишини инобатга олиб, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолиш ва давом эттириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан “Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг қабул қилиниши боксни мамлакатимизда нуфузи ва мавқеини янада оширди.
Фарғонада бокс бўйича вилоят ҳокими кубоги очиқ чемпионати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23-28 май кунлари Фарғона шаҳрида жойлашган Олимпия захиралари спорт коллежида 2003 ва 2004 йилларда туғилган болалар ўртасида спортнинг бокс тури бўйича Фарғона вилояти ҳокими кубоги учун очиқ бокс чемпионати бўлиб ўтди. Унда 10 та вазн тоифасида 170 га яқин спортчилар иштирок этдилар.

Ташкил этилган мусобақа мазкур қарорнинг Фарғона вилоятидаги дастлабки ижроси бўлиб, бундай мусобақаларнинг ташкил этилишидан асосий кўзланган мақсад вилоятнинг барча ҳудудларидаги иқтидор эгаларини саралаб олиш ва бокс бўйича миллий терма жамоага захира яратишдан иборат.

Муросасиз кечган мусобақа сўнгида 10 та вазн тоифасида ғолиблар аниқланиб, таниқли боксчи, олимпиада чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев, Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозоров ва Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи И.Азимовлар томонидан махсус диплом, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 Умумжамоа ҳисобида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини жамғарган Республика олимпия захиралари коллежи учинчи ўринни, 1 та олтин, 2 та кумуш медалларни жамғарган Хоразм вилояти жамоаси иккинчи ўринни ва 4 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларни жамғарган Фарғона вилояти жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган Фарғона вилояти жамоасига вилоят ҳокимининг кўчма кубоги топширилди.

 

31.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг