Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Донорлик акциясида божхоначилар фаол қатнашишди
1473
Юртимизда қон ва қон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни қоплашда донорлар хизмати муҳим ўрин тутади. Ҳар куни минглаб инсонлар донор қонига муҳтож бўлади. Афсуски, қонни сунъий тарзда ишлаб чиқишнинг имкони йўқ. Унинг ягона манбаи беғараз донорлардир.
Донорлик акциясида божхоначилар фаол қатнашишди

Республикамиз миқёсида ўтказилаётган донорлик хайрия дастурининг ахамияти ва долзарблигини инобатга олган ҳолда Наманган вилояти бошқармаси ҳам фаол иштирок этишди.

Ушбу жараёнларда вилоят божхоначилари ҳам бефарқ бўлмасдан беғараз қон топширдилар. Қон топшириш жараёнида барча санитар-эпидемиологик қоидаларга риоя қилиниб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда қон топшириш амалиёти амалга оширилди.

Ушбу тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

 

 

31.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг