Жиззах вилояти божхона бошқармасида бу жиҳатлар алоҳида эътиборга олиниб, бошқарма Юридик хизмати томонидан ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида мунтазам ўқув машғулотлари ўтказиб борилади.
Айтиш керак, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири. Негаки, ҳар бир ходим Конституция ва Қонунларни билиб, унга амал қилиб яшаса кундалик иш унумдорлиги ҳам, оилавий ҳаёт тарзи ҳам фаровонлашиб бораверади. Ташкил этилган навбатдаги ўқув машғулотида бу жиҳатлар ходимларга ҳаётий мисоллар асосида етказилди. Шу билан бирга, машғулотда шахсий таркибга суд-хуқуқ соҳасидаги янгиликлар, судга мурожаат қилиш ва суд ҳужжатлари устидан шикоят бериш тартиби тўғрисида кўргазмали материаллар (презентация, аннотация) орқали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бундан ташқари, тадбирда Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонунлари янги таҳрирда қабул қилинганлиги, унинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳам сўз борди. Ушбу Қонунлардаги энг муҳим ўзгаришлар ва жиҳатлар ҳақида ходимларга атрофлича маълумотлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 мартдаги “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 134-сон қарори билан давлат бошқаруви органлари ва барча даражалардаги ҳокимликлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини доимий равишда мониторинг қилиш ҳамда баҳолашни жорий этилганлиги ходимлар эътиборига етказилди ва ҳар бир ходим ўз ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам равишда ошириб бориши лозимлиги таъкидланди.
Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори
Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори
27.05.2021