Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларида “Ҳуқуқий тарғибот” ҳафталиги давом этмоқда
1112
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий бўғини ҳисобланган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий саводхонлиги, соғлом ҳуқуқий онгини янада ривожлантириш йўлида давлатимиз ҳаётида рўй бераётган муҳим янгиликлар, хусусан божхона соҳасида юз бераётган ўзгаришлардан хабардор қилиш мақсадида улар билан очиқ мулоқот шаклидаги давра суҳбатларининг ўрни беқиёсдир.
Божхона органларида “Ҳуқуқий тарғибот” ҳафталиги давом этмоқда

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармасидаги “Ҳуқуқий тарғибот” ҳафталиги доирасида бу галги давра суҳбати “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида ташкил этилди.

Ушбу давра суҳбатида Навоий вилояти божхона бошқармасининг ҳуқуқий хизмат инспектори А.Қаҳҳорова, Божхона тўловлари бўлими бошлиғи Қ.Авезов “Навоий индустриал” ТИФ божхона пости бошлиғи А.Нишонов томонидан “Навоий” эркин иқтисодий зонаси корхоналарига экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда божхона тартиб-таомилларининг соддалаштирилган тартибда олиб боришлари учун жорий этилган божхона ахборот тизимидаги янгиликлар, шунингдек қонунчилигимизда қабул қилинаётган янги меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги самараси юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Очиқ мулоқот шаклидаги бу каби давра суҳбатлари тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш ва бу орқали мамлакатимиз иқтисодиётининг ривож ва сифат борасидаги ўсишини таъминлашга ҳисса қўшиши шубҳасиз.

 

 

27.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг