Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кийим кечакларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
910
Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхоначилар томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Кийим кечакларни ноқонуний олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида чегара олди ҳудида харакатланаётган фуқаро Т.О. бошқарувидаги “Дамас” автомашинаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 35  миллион сўмлик
352 дона кийим-кечаклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

27.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг