Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғона вилоятида “Оналарга эҳтиром” фестивали кўтаринки кайфиятда давом этмоқда
1050
Мамлакатимизда илк бор Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали юксак инсоний фазилатлари, самарали меҳнат фаолияти, оилада фарзандлар тарбиясидаги ибрати билан эл назарига тушган, юрт равнақи, Ватан тараққиёти учун камарбаста бўлган фидойи раҳбар ва ходимларни вояга етказган оналарга миннатдорлик рамзи сифатида оналарга эҳтиром ва эътибор кўрсатиш мақсадида жорий йил май ойининг охирги ўн кунлигида бутун вилоят бўйлаб катта тадбир сифатида нишонланмоқда.
Фарғона вилоятида “Оналарга эҳтиром” фестивали кўтаринки кайфиятда давом этмоқда

Бошланган ушбу хайрли ташаббус доирасида Фарғона вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан бошқармада намунали хизмат олиб бораётган ва хизматда юқори натижаларга эришган ходимларни эл-юртга садоқатли, хизматда, жамоат ишларида, одоб-ахлоқда, билимдонликда, умуман, маънавий баркамолликка интилишда бошқа ходимларга ўрнак бўладиган ва ҳар томонлама етук божхона ходимини тарбиялагани учун бир гуруҳ божхона ходимларининг хонадонларига борилиб, уларнинг оналарига алоҳида эҳтиром кўрсатилди, гулдасталар ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Учрашувларда вилоят ҳокими ташаббуси билан мамлакатимизда илк бор Фарғонада ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивалининг мазмун-моҳияти ва юксак тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилди ва онахонлар фестивалнинг тантанали тақдирлаш маросимига фахрий меҳмонлар сифатида таклиф этилди.

Мўътабар онахонлар ҳам самимий эътироф, алоҳида эътибор ва байрамона йўқловлар учун миннатдорлик билдириб, юрт тинчлиги ва фаровонлигини тилаб дуога қўл очдилар.

27.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг