Божхона органларининг мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, давлатимизнинг ташқи савдо айланмаси ҳажмини ошириш, экспорт товарлар улушининг ортиши натижасида давлат бюджетига валюта тушумини таъминлашдаги ўрни жуда каттадир. Шу боисдан, божхона тизимида коррупция иллатини томири билан йўқ қилиш, унга қарши муросасиз курашиш борасида кескин чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Нукус” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган учрашувда ҳам коррупция миллат заволи, унга қарши кураш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги таъкидланиб, мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинган қонунчилик талаблари, шунингдек, пора олиш, пора бериш ва пора олди-бердисида воситачилик қилгани учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси билан белгиланган жазо чоралари ҳақида тушунтиришлар берилди.
Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида йил бошидан 16 маротаба учрашувлар, 20 нафар ходимлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.
Тадбир якунида бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлиги бўлими ходимлари божхона расмийлаштируви жараёнида коррупция белгилари кузатилганда, зудлик билан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа ва Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг 61 224-90-86 ишонч телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, мурожаат этишлари сўралди.
27.05.2021