Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Психотроп дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
760
Республикамиз божхоначилари гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор чора-тадбирларни мунтазам давом эттиришмоқда.
Психотроп дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Учтепа туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро К.И. 160 дона “Соннат Зопиклон” номли психотроп дори воситаларини ноқонуний равишда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди. Ушбу шахс бошқарувидаги “Нексия-3” автомашинаси ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, салонда 4 дона шу номдаги дори воситаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида воқеа жойининг ўзида яна бир шахс Х.С.нинг қўлидаги қора пакетда 300 дона “Соннат Зопиклон” психотроп дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Шу тариқа жами 47 та конвалютада 464 дона “Соннат Зопиклон” психотроп дори воситалари ноқонуний муомаладан олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

27.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг