Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада навбатдаги тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди
732
Мамлакатимизда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, оммавий тартибсизликлар келиб чиқишини олдини олиш ва бундай ҳолатларга доим тайёр туриш муҳим аҳамиятга эга.
Фарғонада навбатдаги тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди

Шу муносабат билан Фарғона вилояти божхона бошқармаси таркибидаги “Фарғона” ва “Андархон” чегара божхона постларида “Юзага келган низоли вазиятларни бартараф қилишда чегара назорати бўлинмалари ҳарбий хизматчиларининг ҳаракатлари ҳамда ҳамкорликни ташкиллаштириш ва бошқариш бўйича” режага асосан чегара, божхона, ички ишлар, миллий гвардия, фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш ва бошқа ташкилот ходимлари иштирокида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув машғулоти турли вазиятларни бартараф қилишда давлат назорати органлари ходимларининг ҳаракатларини ташкиллаштириш, ҳарбий хизматчилар ва бўлинмаларнинг ҳамкорлигини ошириш мақсадида ташкиллаштирилди.

Шунингдек ўқув машғулотида божхона постида хизмат олиб борадиган ходимлар ҳамда давлат назорати органлари ва ҳарбий хизматчилар бажариши лозим бўлган хатти-ҳаракатлар юзасидан режага асосан ҳаракатланишда ҳар бир ходим вазифалари бўйича қўшимча кўрсатмалар бериб ўтилди.

Шундан сўнг режа топшириққа асосан божхона постига фуқаролар томонидан тўсиқларни бузиб кириш, ўт қўйиш ва бошқа шу каби оммавий тартибсизликлар ва низоли ҳолатлар юзага келганда ҳамкор ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган ишлар юзасидан амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

27.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг