Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
1732
Тамагирлик демократик янгиланиш жараёнига ҳар томонлама халақит бермоқда. Бу иллатга қарши курашиш билан боғлиқ ҳолатларни деярли ҳар куни оммавий ахборот воситаларида кўриб, эшитиб ва ижтимоий тармоқларда кузатиб бормоқдамиз.
Коррупцияга қарши кураш мавзусида маънавий-маърифий  тадбир бўлиб ўтди

Токи, биз бу мавзуда оилада, боғчада, мактабда ўғил-қизларимиз онгига, руҳиятига тамагирлик, порахўрлик ёмон иллатгина эмас, балки у жамиятимиз таназзули, иқтисодиётимиз орқага кетиши сабаби эканлиги ҳақида кўпроқ тарбиявий ва тарғибот ишларини олиб бормасак, кўзлаган мақсад-муддаога эриша олишимиз қийин.

Ушбу салбий иллатга қарши Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада, Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ва бошқарманинг Касаба уюшма бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда божхона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида Хоразм вилоят мусиқали драма театрида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Театр ижодкорлари томонидан Абдулла Қаҳҳор асари асосида саҳналаштирилган “Тобутдан товуш” спектакли намойиш этилди.

Саҳна кўринишида тамагирлик ва порахўрликка қарши ғоялар илгари сурилган.

Бу каби тадбирларни ўтказишдан мақсад – ўз ватанига садоқатли, фидойи, божхона органлари обрўси, унинг равнақи учун жонкуяр бўлган ходимларни тарбиялашдан иборат.

 

27.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг