Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қора “Ласетти”даги қора дори фош бўлди
823
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Қора “Ласетти”даги қора дори фош бўлди

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда Ласетти” автотранспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган ва аввалдан кузатувга олинган шахс К.А. тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, йўловчининг юкхонадаги сумкаси ичида атир қутисига яширилган целлофан пакет божхона ходимларининг диққатини тортди.

Ушбу пакет очиб кўрилганида эса унинг ичида соф вазни 195,17 гр.ни ташкил қилувчи “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, ушбу шахсга тегишли кичик электрон тарози ҳам ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

 

27.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг