Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Махсус транспорт воситаларини қайта жиҳозлаш операциялари фош этилди
1376
Айрим уддабурон шахсларнинг божхона тўловларидан берилган имтиёзлардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланган ҳолда юртимиз ҳудудига транспорт воситаларини олиб киришга бўлган уринишларибожхона органлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.
Махсус транспорт воситаларини қайта жиҳозлаш операциялари фош этилди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган, Адлия вазирлигидан 2013 йил 20 мартда2436-сон билан рўйхатдан ўтган  “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхати”га асосан, имтиёзли тарзда“эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган 2 дона “HOWO” русумли бетон аралаштирувчи махсус транспорт воситалари белгиланган тартибдакўздан кечирилди.

Натижада, экспертиза хулосасига асосан транспорт воситалари эгалари ўзбошимчалик билан бетон аралаштирувчи махсус транспорт воситаларини тусини “юк ташиш учун мўлжалланган” транспорт воситаси турига ўзгартирган ҳолда фойдаланиб келаётганликлари аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, транспорт воситаларининг қиймати 1 млрд.75млн. сўмни ташкил этмоқда.

Маълумот учун, Адлия вазирлигидан 2010 йил 19 ноябрда 2156-сон билан рўйхатдан ўтган “Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 571–бандида божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган ҳолда “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситасини 3 йил давомида қайта жиҳозлаш божхона юк декларациясида кўрсатиб ўтилган ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди ўзгаришига олиб келса, божхона расмийлаштируви вақтида божхона тўловларидан берилган имтиёзлар тўланган тақдирда ушбу автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсат берилиши кўрсатилган.

Яна бир ҳолатда эса, бўлим ходимлари томониданДавлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ҳамда Фарғона вилояти божхона бошқармаси билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида вилоятда фаолият юритувчи ташкилотлардан бирининг номига хориждан олиб келиниб, мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган юк автотранспорт воситаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сон Фармонига мувофиқ божхона тўловларидан имтиёз қўллаган ҳолда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган "Mercedes-Benz"автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.

Экспертиза хулосасига  кўра, мазкур транспорт воситаси аслида юк ташувчи транспорт воситаси эмас,2004 йилда ишлаб чиқарилган,9 ўринли енгил турдаги йўловчи ташишга мўлжалланган автотранспорт воситаси эканлигимаълум бўлди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, автотранспорт воситасига нисбатан 386,2 млн. сўм миқдордаги қўшимча божхона тўловлари хисобланди.

Ҳозирда аниқланган мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

26.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг