Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш бўйича Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Миробод туманларида навбатдаги тезкор тадбирлар ўтказилди.
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган “Кобальт” русумли транспорт воситаси ҳамда унда ҳаракатланаётган шахслар белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш натижасида транспорт воситаси салонидан 1 дона 0,5 литр ҳажмли баклажка ва 1 дона юпқа ҳолатдаги мумсимон модда ҳамда автоулов бошқарувида бўлган фуқаронинг ёнидан тўқ жигар рангдаги ўткир ҳидли модда борлиги аниқланди.
Экспертиза хулосасига кўра, далилий ашё сифатида олинган мазкур моддалар 101,39 гр. оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳамда баклажканинг ички деворларида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” моддаси эканлиги маълум бўлди.
Навбатдаги ҳолатда эса, Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро кўрсатмаси асосида тумандаги тегишли ҳудуд кўздан кечирилди.
Натижада, тупроқ орасига кўмиб кўйилган 1 дона изолентага ўралган модда борлиги аниқланди.
Олинган экспертиза хулосасига кўра, 13,51 гр.ни ташкил этувчи ушбу модда (а-PVP)а-пирролидинова-лерофенон гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкурҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
26.05.2021