Юртимиздан қўшни мамлакатга чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро Ш.Ш. божхона ходимлари томонидан шахсий кўрикдан ўтказилиши натижасида, йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда ҳам маълум қилинмаган жами 13 000 АҚШ доллари миқдордаги валюта маблағларини қўл сумкасининг ички астар қисмига яширган ҳолда ноқонуний равишда божхона пости орқали олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур холат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
26.05.2021