Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда қайд этилмаган 313 млн. сўмлик товарлар аниқланди
857
Божхона органлари томонидан мамлакатимизга товар-моддий бойликларни божхона назоратидан яшириб, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаб ноқонуний олиб кирилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ҳужжатларда қайд этилмаган 313 млн. сўмлик товарлар аниқланди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Қўқон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хориждан олиб келинган юк автотранспорт воситалари учун мўлжалланган мой фильтрлари товарларини вақтинча сақлаш божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, мазкур юклар ҳужжатлар билан солиштирилганида, умумий қиймати 313,6 миллион сўмлик 7840 дона юк автотранспорт воситаларининг мой фильтри товарлари ҳужжатларда камайтириб кўрсатилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  


Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

26.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг