Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган юк автотранспорт воситаси ҳайдовчиси К.И.га тегишли қўл юклар белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган оғирлиги қарийб 158 гр. бўлган кумушдан ясалган заргарлик буюмларини яширин тарзда олиб киришга уриниш ҳолатига чек қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, жисмоний шахслар томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларидан умумий оғирлиги 65 гр.дан кўп бўлмаган меъёрда олиб кирилиши мумкинлиги белгиланган. Ундан ортиқ қисмидан божхона тўловлари ундирилиши назарда тутилган.
26.05.2021