Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 9 млрд. сўмлик ноқонуний олиб киришга уринилган товарларни тўхтатиб қолишди
1304
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётни қисқартиришга қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар 9 млрд. сўмлик ноқонуний олиб киришга уринилган товарларни тўхтатиб қолишди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида йирик миқдордаги товарларнинг юртимиз ҳудудига ноқонуний кириб келишининг олди олинди.

Жумладан, божхона постига хориждан қиймати 406 минг доллардан ортиқ 3 турдаги товарлар келтирилди.

Мазкур товарларга электрон тақдим этилган божхона юк декларациясидаги “Ўсимлик асосидаги ганодерма экстракти” товарларининг ташқи иқтисодий фаолият товар кодларида шубҳа уйғонганлиги сабабли божхона кўригидан ўтказилди.

Товарларни кўздан кечириш давомида товар қадоғи устларига қўлбола тарзда товар ёрлиқлари ёпиштирилганлиги аниқланди. 

Шунингдек, ўтказилган экспертиза хулосасига асосан, мазкур товарларнинг товар кодлари нотўғри таснифланиши натижасида 1 млрд. 72 млн. сўмлик қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди. 

Натижада, қиймати 9 млрд. сўмни ташкил этувчи 48 952 қути “ўсимлик асосидаги ганодерма экстракти” товарлари вақтинча сақловга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

26.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг