Бухоро вилоят божхона бошқармаси «Хўжадавлат» темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Эрон-Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланиб келаётган темир йўл вагонлари божхона постида ўрнатилган “Инспекцион кўрик мажмуаси” орқали белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Божхона кўриги давомида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий киймати 141,7 миллион сўмлик қурилиш товарлари борлиги аниқланди.
Шунга ўхшаш яна бир ҳолат, «Хўжадавлат» темир йўл чегара божхона пости орқали қўшни давлатдан кириб келган товар моддий бойликлари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Мазкур ҳолат темир йўл вагонида юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 111,3 миллион сўмлик бўёқ ва 44 дона “Linko” номли биологик фаол модда товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
26.05.2021