Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Натижада, фуқаро О.А.га тегишли, акциз маркалари билан маркаланмаган, умумий қиймати 4 миллион сўмлик, 400 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
26.05.2021