Шунинг учун ҳам йўл алоҳида эътиборга сазовор тармоқ ҳисобланади. Демак, бу тармоққа оид қоида ва одобларни ўрганиб, уларга амал қилиш юксак маданият, катта одоб ҳисобланади.
Бироқ сўнги вақтларда айрим фуқаролар томонидан хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларини махсус рухсатнома олмасдан ойналарни тусини ўзгартириб (қорайтириб), шунингдек, ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган ҳолда бошқариш ҳолатлари учраб турибди. Натижада, турли хил йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилиш ҳолатлари учраётгани ҳеч кимга сир эмас.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик ҳамда Моддий-техника таъминоти ва капитал қурилиш бўлимлари томонидан шахсий ва хизмат автомашиналар бириктирилган ходимлар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузилишини олдини олиш ҳамда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда мунтазам профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай профилактик тадбир Урганч шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими билан ҳамкорликда ўтказилди.
Дастлаб, бошқарманинг хизмат автомашиналари белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилиб, уларни мавсумга тайёргарлиги ўрганилиб, хизмат автомашинаси бириктирилган ходимларга тегишли тавсиялар берилди.
Жумладан, автоуловни ҳайдовчи белгиланган тезликка риоя қилиши, ноўрин шошилиб, тезликни ошириш кўпчиликка зарар етказиши, одамларнинг асабини бузиши, оқибатда ҳатто бахтсиз ҳодисалар, йўл фалокатларига сабаб бўлаётганлиги эслатиб ўтилди.
Шунингдек, автоуловни огоҳлантирувчи овоз чиқарувчи мосламани иложи борича чалмасликка ҳаракат қилиш зарурлиги, автоуловни тақикланган жойларда тўхтатмаслик, ҳайдовчилик гувоҳномасини, уловнинг техник кўриқдан ўтгани ҳақидаги ҳужжатни, дори қутичаси бор-йўқлигини, хавфсизлик камарини тақишни мунтазам одат тусига айлантириш кераклиги лозимлиги.
– Бу одоб ва мажбуриятларни бажариш ўзимизнинг ва ёнимиздаги ҳамроҳларимизнинг кўзланган манзилга соғ омон етиб олишимизни таъминлайди – дейди Урганч шаҳар ИИО ФМБ ЙХХБ инспектори катта сержант А.Аннахасанов
Агар барчамиз ушбу йўл ҳаракати қоидаларига оғишмай амал қилсак, жуда катта ишни амалга оширган бўламиз. Халқимизнинг “Йўл қоидаси умр фойдаси” деб айтилган мақоли бежизга айтилмаган.
25.05.2021