Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлари бизнес-форуми ўз ишини бошлади
2084
Бугун Термиз шаҳрида Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлари бизнес-форуми ўз ишини бошлади.
Сурхондарёда Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлари бизнес-форуми ўз ишини бошлади

Афғонистон Ислом Республикаси билан ўзаро савдони янада кенгайтириш, икки давлат тадбиркорлик субъектлари ўртасида турли соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, афғон инвесторлари учун қулай бизнес муҳитини яратишга қаратилган мазкур тадбир доирасида Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

Делегация аъзоларини кутиб олишда Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти ҳам иштирок этди. Ташриф давомида делегация билан божхона соҳасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Термиз шаҳридаги Санъат саройида бизнес форумнинг тантанали очилиш маросими ҳамда “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтди. Шунингдек, шу ернинг ўзида Ўзбекистон ва Афғонистон ишбилармонлари иштирокидаги ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси ҳамда кооперация биржаси ҳам ўз ишини бошлади.

Форум доирасида афғон ишбилармонларининг божхона соҳасига доир қизиққан саволларига атрофлича жавоблар берилиб, чет эл инвесторлари учун божхона соҳасида жорий қилинган қулайликлар ва имтиёзлар ҳақида батафсил ахборотлар берилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, айни пайтда Ўзбекистонда афғон сармоядорлари иштирокидаги 800 дан ортиқ корхона мавжуд. Уларнинг 316 таси Сурхондарё вилоятида фаолият юритмоқда. Ўтган тўрт йилда мамлакатимизда афғонистонликлар иштирокидаги корхоналар сони уч бараварга ошган.

Форум якунида ўзбек ва афғон тадбиркорлари қиймати 44 миллион долларлик ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги тўртта шартномани ҳужжатини алмашди. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Афғонистон Савдо-саноат палаталари федерацияси ўртасида 2021-2022 йилларда ҳамкорлик қилиш бўйича “йўл харитаси” шартномаси имзоланганлиги ҳақидаги ҳужжат алмашилди.  

 

25.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг