Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт - соғлик гаровидир
2313
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар замирида халқнинг турмуш тарзини яхшилаш, аҳолининг барча қатламларида маънан ва жисмонан соғлом муҳитни яратиш, саломатликни мустаҳкамлаш ғояси ётибди. Шу боис айни пайтда жисмоний тарбия ва спортга эътибор давлат аҳамиятига молик муҳим ижтимоий-сиёсий вазифага айланган.
Спорт - соғлик гаровидир

Жумладан, Навоий вилояти божхона бошқармасининг Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари ва жанговар тайёргарлик гуруҳи томонидан божхона бошқармаcида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа қизғин тусда ўтказилди. 1-ўринни “Навоий аэропорти” чегара божхона пости инспектори А.Ахмедов, 2-ўринни бошқарма бошлиғи ўринбосари Н.Османов ва 3-ўринни  “Навоий аэропорти” чегара божхона пости катта инспектори Б.Жумаев эгаллади.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ходимларнинг хизмат давомидаги иштиёқини ошириб, доимий фаолликни таъминлайди.

 

25.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг