Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда “Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш инсон умри фойдаси учун хизмат қилади!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
1254
Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларнинг юзага келиш шарт-шароитларига эътиборни кучайтириш мақсадида Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида Қашқадарё вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари Жавлон Бахтиев ҳамда Валишер Ҳусанов иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Қашқадарёда “Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш инсон умри фойдаси учун хизмат қилади!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Тадбирда, масъул ходим Ж.Бахтиев сўзга чиқар экан, аввало йўл ҳаракати иштирокчиларининг бефарқлиги туфайли содир бўлаётган аянчли оқибатлар, инсонларнинг ҳаётдан кўз юмиши билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари тўғрисида статистик маълумотлар асосида мисоллар келтирди. Шунингдек, ҳар бир инсон хоҳ ҳайдовчи, хоҳ йўловчи ёки пиёда бўлишидан қатъий назар, ўзининг ҳамда атрофдагиларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлиги йиғилиш иштирокчиларига эслатилди.

Шу билан бирга, соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳам батафсил тушунтиришлар берилди. Учрашув сўнггида бошқарма ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан тўлиқ жавоб олишди. Шунингдек, тадбир сўнггида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишлик автоҳалокатларнинг олдини олишга хизмат қилиши бўйича тайёрланган видеоролик иштирокчиларга намойиш этилди.

Дарҳақиқат, йўл ҳаракати қоидалари инсонларнинг фойдаси учун хизмат қилади, бу қоидаларга амал қилмаслик эса аксинча зиён етишига сабаб бўлади. Бу каби амалга оширилаётган тадбирлар ходимларнинг транспорт воситалари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқишини олдини олишга хизмат қилади десак муболаға бўлмайди.

 

25.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг