Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси бошланди
1152
Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995-сон қарори ўз моҳиятига кўра, халқаро-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиши ва мамлакатимиз иқтисодиётининг инвестициявий жозибадорлигини оширишни ҳисобга олган ҳолда божхона органлари ходимларининг билим ва кўникмаларини, шунингдек ўз вазифаларини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган касбий маҳоратини оширишни таъминловчи божхона ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, соҳа бўйича илмий-тадқиқот масалаларини комплекс тарзда янгича мазмун ва шаклда ташкил этишга хизмат қиладиган муҳим ҳужжат ҳисобланади.
Божхона институти битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси бошланди

Қарорга мувофиқ, Божхона институти божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ихтисослаштирилган олий таълим ҳамда илмий-методик муассаса сифатида белгиланди.

Институтда божхона иши соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда курсантларида таҳлилий фикрлаш, янги билимларни мустақил равишда эгаллаш ва уларни амалиётда қўллаш кўникмасини ривожлантиришга йўналтирилган янгича ўқитиш тизимини шакллантириш мақсадида икки босқичли “Божхона иши” ва “Юриспруденция (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш)” мутахассисликлари бакалаврларни ҳамда “Божхона иши (фаолият турлари бўйича)” ва “Солиқ ва божхона ҳуқуқи” мутахассисликлари бўйича магистрларни тайёрлаш амалга оширилади. 

Жорий ўқув йилидаинститутни 149 нафар битирувчилар, шундан 124 нафари “Божхона иши” мутахассислиги бўйича, 25 нафари “Божхона ҳуқуқи” мутахассислиги бўйича ўқишни тамомлашади. Якуний давлат аттестациясида 149 нафар битирувчининг 49 нафари Битирув малакавий иши ҳимоя қилса, 100 нафари Фанлараро якуний давлат аттестация синовини топширишади.

Давлат божхона қўмитаси ва Божхона институтининг тегишли буйруқлари билан Қўмита, турдош олий ўқув юртларининг ҳамда институтнинг етакчи амалиётчи мутахассислари ва профессор-ўқитувчиларидан иборат бўлган якуний давлат аттестацияси комиссияси таркиблари тасдиқланган.

Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 22 февралдаги 54-сон буйруғи билан тасдиқланган “Давлат божхона қўмитаси Божхона институти битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги Йўриқнома” талаблари асосида тасдиқланган жадвалга асосан 2021 йил 24 майдан бошлаббитирувчилар Якуний давлат аттестация синовларининг мутахассислик фанлари бўйича имтиҳонларни топширишмоқда.

Жорий йилнинг31 майидан эса битирувчилар ўзлари танлаган мавзулар бўйича тайёрлаган Битирув малакавий ишларни ҳимоя қилишади.

Якуний давлат аттестация синовлари шаффофлик, холислик, одиллик тамойиллари асосида ўтказилмоқда. Синовлар 2021 йил 4 июнга қадар давом этади.

25.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг