Мазкур ишларнинг амалий ифодаси сифатида Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ҳар бир ходимнинг билим савиясини ошириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Айни шу мақсадда, “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув машғулоти бошқарманинг Божхона назоратини ташкил этиш бўлими бош инспектори К.Алимов томонидан олиб борилди.
Ўқув машғулоти давомида божхона назорати ва расмийлаштируви бўйича учраётган масалалар муҳокама қилиниб, қонунчилик талабларини амалиётда тўғри қўллаш юзасидан тушунчалар берилиб, божхона постидаги ёш ходимларга устоз-шогирд анъаналари асосида соҳа билимларини ўргатиш лозимлиги таъкидланди.
Мунис ХАЛИЛОВА,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
“Тошкент-товар” ТИФ божхона пости катта инспектори
Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори
Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори
24.05.2021