Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар учун яратилган қулайликлар
1293
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш борасида муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Бунда тадбиркорлик фаолияти кенгайиб, экспорт-импорт жараёнлари жадал давом этмоқда.

Бу борада биргина Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида кўришимиз мумкин. Яъни жорий йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида божхона постида 31 508 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб, улар бўйича 1 тлрн. 572 млрд. сўмлик божхона тўловлари давлат бюджетига ўтказилди.

Шунингдек, мазкур божхона постида 5 803 та божхона кўриги жараёнлари амалга оширилиб, кўриклар натижасида 165 та ҳолатда 9 млрд. 438 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги ноқонуний товарлар борлиги аниқланиб, улар бўйича 245 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Хавфни бошқариш тизими доирасида товарларга расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига назар солсак, уларнинг 23 фоизи қизил, 48,5 фоизи сариқ ҳамда 28,5 фоизи яшил йўлакларда соддалаштирилган тартибда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилди.

Божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида яратилган  қулайликлар тадбиркорлар томонидан, айниқса экспортёрлар томонидан тўла қўллаб-қувватланмоқда.

Пост ходимлари эса мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий ислоҳотларга хамоҳанг тарзда ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини виждонан, ҳалол бажариб, мамлакатимиз равнақи йўлида ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Миразиз КАРИМОВ,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
“Тошкент-товар “ божхона пости инспектори

24.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг