Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Профилактик давра суҳбати бўлиб ўтди
1870
Биз коррупция ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида жуда кўп эшитганмиз. Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунга келиб коррупция ва порахўрлик инсоният тараққиётига энг катта ғов бўлаётган иллатлардан бирига айланди.

Навоий вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 12 майдаги 32-сон фармойишига асосан, май ойи вилоят миқёсида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилинди. Шу боисдан, Навоий вилояти божхона бошқармасининг “Тинчлик” ТИФ божхона постида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда пост ходими Э.Сафаров  коррупцияга оид жиноятлар хусусида маъруза қилди.

Маъруза давомида йиғилганлар, коррупция ўзининг мазмун-моҳияти билан жамиятнинг маънавий-аҳлоқий асосларини издан чиқариб, ҳокимият органларининг жиноятга аралашиб қолишини кучайтириши, натижада ҳуқуқий давлатнинг шаклланиши ва ривожланишига тўсқинлик қилиши айтиб ўтилди.

Биргина мисол, БМТ ҳисоботига кўра коррупция туфайли ҳар йили дунё иқтисодиёти қарийб 3 трлн. АҚШ доллари миқдорида зарар кўради. Бу маблағ жаҳон ялпи ички маҳсулотининг тахминан 5 фоизига тенг демакдир. Коррупциянинг маънавий зарари эса ундан ҳам каттароқ. Шу боисдан ҳам  коррупцияга қарши кураш узоқ ўйланган, пухта ишлаб чиқилган комлекс чора-тадбирларни тақозо этади.

Мавзу юзасидан мутасаддилар иштирокчиларнинг барча саволларга жавоб беришди.

Шу ўринда давра суҳбатида, уларда божхона соҳасига доир коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотлар бўлса, Давлат божхона қўмитасининг узлуксиз фаолият кўрсатувчи қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони”га ёки Навоий вилояти божхона бошқармасининг (79) 223-08-65 рақамларига қўнғироқ қилиб, бу ҳақда хабар беришлари мумкинлиги айтиб ўтилди.


Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

 

24.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг