Шу мақсадда Сурхондарё вилояти “Сариосиё” чегара божхона постида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида фуқаролар ва талабалар иштирокида ўтказилган тадбир ҳам айнан шу мавзуга бағишланди.
Тадбирда “Сариосиё” чегара божхона пости смена бошлиғи, божхона хизмати капитани Т.Хўжамбердиев сўзга чиқиб коррупцияга қарши курашиш - ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлаб, “коррупция” - мансабдор шахслар ўзларига берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият ваколатларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолият эканлигини тадбир иштирокчиларига тушунтириб ўтди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, коррупция ва порахўрлик жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб келади. Мамлакатимиз мустаҳкамлиги, халқимиз фаровонлиги, юртнинг ривожи ва гуллаб яшнашини, обод бўлишини истаган ҳар бир фуқаро пора олиш ва бериш иллатидан халос бўлиши, Президентимиз таъбирлари билан айтганда, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланиши керакдир.
Эслатиб ўтамиз, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва фуқароларда божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзага келганда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг (76) 225-24-51 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкин.
24.05.2021