Унда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари, Давлат божхона қўмитасининг ходимлари, шунингдек Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида ташқи савдодаги долзарб муаммолар ва истиқболда уларнинг ечимлари юзасидан маърузачиларнинг қарашлари экспорт-импорт тузилмаси ҳамда улар динамикасининг таҳлили асосида баён қилинди.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сонли Фармони билан Давлат божхона қўмитасига товарлар импорти ва экспорти тузилмаси ҳамда динамикасининг чуқур ҳолатий таҳлилини, шунингдек, импорт ҳажми ҳам жисмоний, ҳам қийматий ўсишининг сабаблари таҳлилини амалга ошириш вазифаси юкланди.
Ушбу муҳим вазифани бажариш мақсадида, семинарда товарлар экспорт-импортининг тузилиши, уларнинг ўзгариш тенденциялари, коронавирус пандемиясининг мамлакат ташқи савдо айланмаси кўрсаткичларига таъсири билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Ташқи савдо давлат статистикасини шакллантиришнинг асосий манбалари атрофлича муҳокама этилди.
Бундан ташқари, барча фойдаланувчилар, жумладан, салоҳиятли инвесторлар учун республика ташқи савдосига оид очиқ статистик маълумотларни олиш учун қулай воситалар билан таъминлашга катта эътибор қаратилди. Семинар иштирокчилари тақдим этилаётган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш билан боғлиқ айрим масалаларни муҳокама қилдилар.
Юқоридаги вазифалар қаторида семинар иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикасида товарлар импорти ва экспорти тузилмаси ҳамда динамикасининг таҳлил натижалари бўйича қизғин ва конструктив баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.
Семинарда қатнашган олимлар ва амалиётчи мутахассислар ўзлари тўплаган билим ва бой тажрибаларини билан ўртоқлашдилар. Тадбирда билдирилган таклиф-мулоҳазалардан келиб чиқиб, муаммоли масалаларнинг ечимлари бўйича таклифлар берилди.
Ушбу тадбир, албатта, ташқи савдо статистикасини шакллантириш ва таҳлил қилиш соҳасида идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
24.05.2021