Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Соғлом аёл - юрт келажаги
2498
Юртимизда қайси соҳа бўлмасин аёлларнинг ўрни ва аҳамияти муҳим ролга эга. Божхона соҳасида ҳам уларнинг кунлик фаолиятларида соғлом муҳитни шакллантириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Соғлом аёл - юрт келажаги

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилоти томонидан Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари ва жанговар тайёргарлик гуруҳи билан ҳамкорликда бошқармада хизмат олиб бораётган аёл ходимлар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа қизғин тусда ўтказилган бўлиб, 1-ўринни “Сирғали” ТИФ божхона пости инспектори Н.Нурматова, 2-ўринни Кадрлар бўлими инспектори Н.Ачилова ва 3-ўринни Махсус қисм катта инспектори А.Ҳикматова эгаллади.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ходимларнинг хизмат давомидаги иштиёқини ошириб, доимий фаолликни таъминлайди.

22.05.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг